Маймунчечак қандай симптомларга эга?

Маймунчечак қандай симптомларга эга?

Дастлабки аломатлар инфекция юққанидан кейин 5—21-куни пайдо бўлади. Аввалига симптомлар гриппни эслатади ва қуйидагича намоён бўлади:

- юқори ҳарорат;
- бош ва мушаклардаги оғриқлар;
- бел оғриғи;
- катталашган лимфа тугунлари;
- қалтираш;
- ҳолдан тойиш;

1-5 кундан кейин симптомларга тошма қўшилади. У юздан бошланиб пастки аъзоларга тушади.

Маймунчечак қандай юқади?

ЖССТ чечак одамдан одамга бемор билан яқин алоқалар орқали юқиши ҳақида огоҳлантиради:

  • юзма-юз — инфекция ҳаво-томчи орқали;
  • теридан терига — инфекция бемор терисининг зарарланган қисмлари билан терига тегганда, шу жумладан, жинсий алоқа пайтида;
  • оғиздан оғизга — бир-бирини ўпганда юқади.

Бундан ташқари, вирус маълум вақт кийим ва уй-рўзғор буюмларида сақланиши, шунингдек, онадан ҳомилага ўтиши мумкин. Одатда касаллик 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача давом этади.

Маймунчечакдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Агар саёҳат қилишни режалаштираётган бўлсангиз, эҳтиёт чораларини билишингиз керак:

  1. Ёввойи дайди ҳайвонлар, хусусан, кемирувчилардан эҳтиёт бўлинг, айниқса, улар чечак тарқалган ҳудудларда яшаса ва носоғлом кўринишга эга бўлса. Уларнинг мурдасига тегманг ва ёввойи ҳайвон гўштини еманг.
  2. Зарарланган ҳайвон тегиши мумкин бўлган нарсаларга яқинлашманг.
  3. Умумий чойшаб ва гигиена буюмларидан фойдаланманг ва имкон қадар бемор одамлар билан яқин алоқада бўлманг.
  4. Гигиена қоидаларига риоя қилинг — қўлларни совунлаб ювинг ёки спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг.
  5. Агар зарарланган одамларни парвариш қилсангиз, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланинг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!