Марадона туғилган кунидан кейин шифохонага ётқизилди

Марадона туғилган кунидан кейин шифохонага ётқизилди

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона Аргентинада шифохонага етқизилди, дея хабар бермоқда Goal.

Манбанинг ёзишича, «Химнасия Эсгрима» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Марадона 30 октябрь кунги туғилган кунидан бир кун ўтиб ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага ётқизилган.

Мураббийнинг COVID-19га топширган тести манфий чиққан. Шунга қарамай, соғлиғи учун хавф бўлмаса-да ортиқча вазни туфайли таваккал қилинмаган ва Буэнос-Айрес яқинидаги Ла-Плата клиникасига ётқизилган. Собиқ футболчининг яқинлари Марадонанинг соғлиғи ҳозирда яхши экани ҳақида хабар беришган.

Маълумот учун, Марадона мураббийлигидаги «Химнасия Эсгрима» клуби 30 октябрь куни афсонанинг 60 йиллик юбилейига тўғри келган Аргентина чемпионати 1-тури доирасидаги баҳсда «Патронато» (3:0) устидан ғалабага эришганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!