"Мана буни олиб қўйинг": Самарқандда "Каптива" ҳайдовчиси ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди

"Мана буни олиб қўйинг": Самарқандда "Каптива" ҳайдовчиси ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 6-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Каптива” русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширган вақтида, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, ҳайдовчи М.М. автомобилни ишончномасиз бошқариб келаётганлигини аниқлаган.

Ҳайдовчи М.М.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Ушбу вақтда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига автомобилини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига пора тариқасида 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пулларни таклиф қилган.

ЙПХ инспектори ушбу ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган. 

Ходимнинг билдиргиси асосида ҳуқуқни муҳофоза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи М.М. автотураргоҳ қоровулхонасида ЙПХ инспекторига 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!