Макрон: “Мусулмонларнинг ҳисларини тушунаман!”

Макрон: “Мусулмонларнинг ҳисларини тушунаман!”

Франция президенти Эммануэль Макрон Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) карикатуралари нашр этилгани сабабли юзага чиққан мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини тушунишини, аммо бундай материаллар ортида ҳукумат эмас, балки мустақил оммавий ахборот воситалари турганлигини маълум қилди.

Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

"Мен Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатуралари нашр этилиши билан боғлиқ мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини тушунаман, аммо уларнинг нашр этилиши ортида турган ҳукумат эмас, бу ҳукумат билан боғлиқ бўлмаган эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларига тегишли", демоқда Макрон.

Унинг сўзларига кўра, мусулмон дунёси унинг нутқини нотўғри тушунмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!