Лукашенко тунда алкогол сотишни ман этиш чекловини бекор қилиш бўйича буйруқ берди

Лукашенко тунда алкогол сотишни ман этиш чекловини бекор қилиш бўйича буйруқ берди

Беларус президенти Александр Лукашенко бир сутка ичида соат 23-00 дан 7-00 гача спиртли ичимликларни сотишни ман этиш бўйича чекловларни бекор қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Бу чекловлар тажриба тариқасида Минскда ва туманларда 1 октябрдан жорий этилганди.

Бундан аввал Минск шаҳар ижроия қўмитаси 2018 йил 1 октябрдан бир йил муддатга тунда алкогол, пива, таркибида алкогол кам бўлган ичимликларни сотиш бўйича чекловларни жорий этганди. Хусусан, режага кўра, тунда алкогол ичимликларни чакана савдосини фақат умумий овқатланиш жойларида мумкин эди.

Шаҳар ҳукумати бу қарорни “соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, ичкиликбозликка қарши кураш” дея тушунтириш берди.

“Президент, унга тақдим этилган маълумотлар билан танишиб чиқиб, бу уйланмаган қарорни бир сутка ичида бекор қилиш ҳақида топшириқ берди”, - дейилган администрация баёнотида.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!