Ливияда йўқолган 2,5 тонна уран топил

Ливияда йўқолган 2,5 тонна уран топил

Унинг йўқолгани 16 март куни Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) томонидан эълон қилинган эди.

Ҳарбийлар Чад билан чегара яқинида ўн контейнер уран топиб олганини даъво қилмоқда. АЭХА бу хабарга ҳали изоҳ бермаган.

Аввалроқ АЭХА инспекторлари Ливия пойтахти Триполидан 660 км жануби-шарқда жойлашган Себҳа шаҳридаги обектда сақланаётган 2,5 тоннага яқин бойитилмаган уран йўқолганини аниқлаган эди.

Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, ушбу моддаларнинг ҳар бир тоннасини тегишли технология асосида бойитиб, ядро қуролини яратиш учун зарур бўлган 5,6 кг уранни олиш мумкин.

2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Қаззофий тахтдан ағдарилиб, ўлдирилгач, Себҳада анархия ўрнатилди, шаҳар орқали ноқонуний миграция йўли ўтди ва БМТ маълумотларига кўра, қул савдоси ҳолатлари қайд этилди.

Сўнгги йилларда шаҳар асосан Ливия миллий армияси фелдмаршали Халифа Хафтар томонидан назорат қилинмоқда ва бу ерда қўшни Чад исёнчилари ҳам бўлган.

Ҳаммаси бўлиб, турли ҳисоб-китобларга кўра, Ливия ҳукумати Қаззофий даврида (1969-2011) тахминан 1 минг тонна уран концентрати тўплаган. 2003 йилда АҚШ Ироққа бостириб кирганидан кейин у халқаро ҳамжамиятга Ливия ядро дастурининг ривожланиши ҳақида маълумот берди ва 2009 йилда халқаро инспекторлар бойитилган ураннинг сўнгги захираларини мамлакатдан олиб чиқиб кетди. Бироқ, БМТ маълумотларига кўра, 2013 йилда Себҳада 6,4 минг баррелга яқин уран концентрати сақланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!