Левандовскининг нархи "қуламоқда"

Левандовскининг нархи "қуламоқда"

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг нархи жуда тез пасайишда давом этмоқда.

"Transfermarkt" порталидаги сўнгги янгиланишларга кўра, польяк яна 10 миллион евро нархини йўқотди ва энди унинг нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Бир йил аввал – 2022 йилнинг ноябрида Левандовски 45 миллион еврога баҳоланганди. Ўшандан бери юлдуз форвард аллақачон уч марта - 40, 30 ва ҳозир 20 га нархи тушди. Роберт Левандовскининг трансфер қиймати 2018 йилда энг юқори чўққига чиқди. Ўшанда польшалик ҳужумчи 90 миллион еврога баҳоланганди.

2023/2024 йилги мавсумда Роберт Левандовски 21 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатма берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!