Кўкшетауда ҳайит куни ногирон онага уй совға қилинди

Кўкшетауда ҳайит куни ногирон онага уй совға қилинди

Қозоғистоннинг Кўкшетау шаҳрида Қурбон ҳайити куни бомдод намози пайтида биринчи гуруҳ ногирони Гулнор Ҳамзинага икки хоналик уйнинг калити топширилди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Уй “Закот” хайрия жамғармаси ва “Науан ҳазрат” масжидининг қўшма лойиҳаси доирасида харид қилинди. Лойиҳага кўра, истаган одам 2 минг тенге эҳсон қилади, уй хариди учун етарли маблағ тўпланганида эҳтиёжманд оила маҳаллий ҳокимлик билан маслаҳатлашилган ҳолда танлаб олинади.

Маълум бўлишича, 48 ёшли Гулнор Ҳамзина икки нафар вояга етмаган фарзандини бир ўзи тарбияламоқда. Унинг қариндошлари йўқ, эри эса оиласини ташлаб кетган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!