Коронавирус пандемияси даврида тўйхоналар фаолияти юзасидан яна бир ўзгариш киритилди

Коронавирус пандемияси даврида тўйхоналар фаолияти юзасидан яна бир ўзгариш киритилди

Шунингдек, яна бир киритилган ўзгаришга кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар(ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!