Чоршанба куни Жанубий Кореянинг мухолиф партиялари сешанба оқшомида ҳарбий ҳолат эълон қилган ва чоршанба куни эрталаб Миллий ассамблея уни жорий этишга қарши овоз берганидан сўнг уни бекор қилган президент Юн Сеок Ёлнинг импичменти бўйича саволларни кўтарди.
Асосий либерал мухолифатдаги Тобуро Демократик партияси ва яна беш мухолифат партиясидан жами 191 нафар депутат Юн Сеок Ёлни лавозимидан четлаштириш таклифини илгари сурди.
Мухолифат партиялари бу таклифни пайшанба куни ялпи мажлисга олиб чиқишни ва жума ва шанба кунлари орасида овоз беришни режалаштирган эди.
Қонунга кўра, 300 аъзодан иборат бир палатали парламент импичмент ҳақидаги таклиф ялпи мажлисга киритилганидан кейин 72 соат ичида яширин овоз беришни ўтказиши керак.
Конституцияга кўра, импичмент тўғрисидаги таклиф қонунчиларнинг кўпчилиги томонидан таклиф қилиниши ва Миллий ассамблея аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланиши керак.
Агар таклиф парламентдан ўтиб кетса, конституциявий суд уни 180 кун ичида кўриб чиқади ва шу вақт ичида Юн Сеок Ёл лавозимидан четлаштирилади.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.