Тубасда нацистлар "Турк касалхонасини" қамал қилди, 5 шифокор ўғирлаб кетилди
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 425 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Байт Ханун, Бурайж, Нусайрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 36 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44502 киши шаҳид бўлди.
▪️Сўнгги икки ой ичида Камал Адван касалхонаси бешинчи марта ҳужумга учради. Босқинчилар квадрокоптерлар ёрдамида ходимларга ўқ узди - 3 нафар шифокор яраланди.
▪️Бурайж лагерида нацистлар кўчирилганлар яшаётган Абу Хамис мактабига ҳужум қилди. Мактаб ҳудудида 15 та чодир ёниб кетди, 1 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо шимолидан Эретз назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйича иккита ракета учирди. Улар Нитсарим ўқида фашистларга ҳужум қилишди ва Рафахда танк ва бульдозерларни портлатишди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларига оммавий ҳужумлар уюштирмоқда. 3 киши, жумладан 1 бола ҳалок бўлди. Тубасда нацистлар "Турк касалхонасини" қамал қилди, 5 шифокор ўғирлаб кетилди.
▪️Ҳусийлар: Ироқ қаршилик кучлари билан биргаликда 3 та ҳарбий амалиёт ўтказдик. Икки нишон ишғол шимолига, учинчиси эса Умм ар-Рашрашдаги (Эилат) ҳаётий нишонга қаратилди.
▪️Ироқнинг Сулаймония шаҳрида бўлиб ўтган халқаро китоб ярмаркасида фаластинлик шаҳид Яҳё Синвар муаллифлигидаги “Чиннигул ва тикан” китоби энг кўп сотилган китоб бўлди.
▪️New York Times: Сунъий йўлдошдан олинган суратларга асосланилса, Ғазо марказида Исроил ҳарбий базаси қурилиши жадаллаштирилган, 600 дан ортиқ бинолар бузилган.