Афсонавий Санта Клауснинг ватани Анталья эканлигини билармидингиз?!

Афсонавий Санта Клауснинг ватани Анталья эканлигини билармидингиз?!

Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталя ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Анталяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Анталянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.

Эзгуликка йўғрилган юрак

Авлиё Николай (Санта Клаус) 4 асрда Ликиянинг машҳур Патара шаҳрида бой савдогар оиласида дунёга келган. Николаос ёки Санта Клаус номи билан машҳур бўлган Авлиё Николай кўп йиллар давомида Ликия давлатининг пойтахти Мира (Мйра) епископи бўлиб хизмат қилди, ҳаётини яхшилик қилишга ва бор-будини камбағаллар билан баҳам кўришга бағишлаган. У кўп одамларга ёрдам берар ва яширинча дераза ёки мўриларда совғалар қолдирарди. Шунинг учун бўлса керак, у болалар, савдогар ва денгизчиларнинг азиз ҳомийси сифатида танилди.

Ажойиб пойтахт

Мира антик шаҳри ҳозирги Анталянинг Демре туманида жойлашган ва ҳудуди ўша пайтда Онадўлидаги иккинчи йирик епархия (христиан черковида епископ бошчилигидаги маъмурий-ҳудудий бўлинма) ҳисобланарди. Унинг епископи мўъжизакор авлиё Николай бўлиб, ўзининг раҳм-шафқати ва хайрия ишлари билан Мира аҳолисининг севгисини қозонди. У 365 йил 6 декабрда ўзи хизмат қилган черковда вафот этганида бутун туман аҳолиси мотам тутганди.

Бу азиз инсоннинг шарафига қадимий шаҳарда мақбара ва базилика қурилган. Деворларида авлиё Николайга оид мўъжизалар тасвирланган ушбу базилика шаҳардаги зилзила ва босқинлар натижасида жиддий зарар кўрган, аммо 9 асрда гумбазли черков сифатида қайта қурилган.

Авлиё Николай черкови – янги қиёфада!

Черков архитектура услуби ва безаклари туфайли Яқин Шарқ Рим даври иморатларининг энг ёрқин намуналаридан бири саналади. Черков Ўрта асрларда Ўрта ер денгизи орқали Қуддусга саёҳат қилган христианлар учун муҳим зиёратгоҳ бўлган ва у 2000 йилдан бери ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Авлиё Николай черкови христиан оламининг энг муқаддас масканларидан бири бўлиб, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўтган йили амалга оширилган қайта тиклаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари туфайли бугунги кунда ўз зиёратчиларини янги қиёфа билан кутиб олмоқда.

Черковда балиқ тангачалари ва акант барглари билан безатилган ҳамда авлиё Николайга тегишли деб тахмин қилинган Рим даври саркофаги жойлашган. Авлиё Николайга оид деб ҳисобланилган баъзи суяклар Анталя музейида намойиш этилмоқда.

Демре кашфиёт сафари давомида илиқ ва қуёшли Ўрта ер денгизи қишидан баҳраманд бўлиш билан бирга, Мира антик шаҳридаги кўплаб хазиналарни ҳам зиёрат қилишингиз мумкин. Қадимги шаҳарга келганингизда, тош қабрларни ва шаҳарнинг тарихий бойликларини очиб берадиган қадимги Рим театрини кўришни унутманг.

Андриаке Миранинг қадимий портидир. Адриаке - ҳар бир бурчагида саркофаклар, қабр ва шаҳар девори харобалари билан тарихни эслатадиган ноёб шаҳардир. Кўплаб Андриаке артефактлари Ликия цивилизациялари музейида ҳам намойиш этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

"Реал" Зиданга илтимос билан чиқди

Ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”да ҳали умидларни оқлай олмади.

Жанубий Корея қирувчилари Россия ва Хитой ҳарбий самолётларига қарши

Россия ва Хитой ҳарбий самолётлари Жанубий Кореянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига олдиндан огоҳлантирмасдан кириб келди.

Footmercato: Ҳусанов икки гранд клуб орасида талаш бўлади

"Ланс" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни январь ойида икки гранд клуб ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Баҳсли пеналти оқибатида 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди

Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.

Зеленский ўт очишни тўхтатишга тайёр

Украина Россия Федерацияси билан НАТОга қўшилиш шарти билан ўт очишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқади, деди Владимир Зеленский.

АҚШ Эронга янги зарба берди

АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.

АПЛ клублари қишда Абдуқодир Ҳусанов учун қанча маблағ сарфлашга тайёр эканлиги маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига Премьер-лига клублари қизиқиш билдирмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов учун пойгага Мадрид гранди ҳам қўшилди

«Ланс» шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Европанинг кўплаб топ-клублари эътиборини тортмоқда.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Тезкор ахборот: Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Россия ҳарбий кемалари қаерда сузиб кетмоқда?

Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.

Аббосбек Файзуллаевни Ла Лига клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Реал Сосьедад» ЦСКАдан Аббосбек Файзуллаевга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

Байден Африкада шарманда бўлишига сал қолди

Байден Африкага кетди.

Германия канцлери сирли жомадонда Киевга нима олиб келгани очиқланди

2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.

Украина Қуролли Кучлари бир кунда 530 кишини йўқотди

Бу ҳақда 4 декабрь, чоршанба куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан чоп этилган сўнгги ҳарбий ҳисоботда айтилади.

Тубасда нацистлар "Турк касалхонасини" қамал қилди, 5 шифокор ўғирлаб кетилди

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларига оммавий ҳужумлар уюштирмоқда.

Россия ва Эрон раҳбарларининг учрашуви

Пезешкиан яқин орада Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашишини айтганди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Грузия Президенти: “Оммавий ҳибсга олишлар... СССР қайтдими?

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.

Исроилнинг Ғазо мактабига қилган ҳужумидан омон қолган киши воқеани айтиб берди

Ғазонинг Зайтун маҳалласидаги юзлаб кўчирилган оилалар истиқомат қиладиган УНРWА мактаби Исроил ҳаво ҳужумига учраган ва биринчи қават вайрон қилинган.

Россия Украинадаги аҳоли пунктлари эгаллаб олингани ва аэродромлар вайрон қилинганини эълон қилди

Россия армияси Донетск вилоятининг Романовка қишлоғи ва Украинанинг Запороже вилоятидаги Новодаровка қишлоғини эгаллаб олди.

Таиланд жанубидаги сув тошқини оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Умуман олганда, табиий офатдан 660 мингдан ортиқ хонадон жабр кўрди.

Туркияда автобус ва юк машинаси тўқнашди, жароҳатланганлар бор

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг эътиборсизлиги ёки ноқулай йўл шароити сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Польшада фуқаро полияция ходимининг қуролини тортиб олиб, ўзини ўзи отиб ташлади

Бу ҳақда TVP телеканали маълум қилди.

Россияда 1,5 ёшли қизини қийноққа солиб ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.

Исроил геноциди ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаётган француз журналисти ўлик ҳолда топилди

Марин Влаҳовичнинг жасади Марсел шаҳрида уйининг томидаги айвондан топилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жанубий Корея президентига қарши импичмент бўйича овоз бериш санаси маълум бўлди

Парламент 6-7 декабрь кунлари президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент лойиҳасини овозга қўйиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.

ФҚБ раҳбарлигига номзод эронлик ҳакерлар ҳужумига учради

АҚШ Федерал қидирув бюроси раҳбарлигига номзод Кэш Пател эронлик ҳакерлар ҳужумига учради, деб хабар берди CNN.

Туркияда 5 ёшли боланинг ичакларида 38 та магнит топилди

Бу ҳақда TRT нашри хабар берди.

Афсонавий Санта Клауснинг ватани Анталья эканлигини билармидингиз?!

Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.

Италияда даҳшатли жиноят содир этган йигит умрбод қамалди

Суд собиқ қайлиғини пичоқлаб ўлдирган 22 ёшли италиялик Филиппо Туреттани умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Илон Маск: Америка банкротлик ёқасида

Миллиардернинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари таназзулга юз тутиш арафасида.

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат бекор қилинди. Президент девони истеъфо берди

Жанубий Корея президентининг ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниши муваффақиятсизликка учраганидан сўнг эрталаб Юн Сок Ёл (мамлакат президенти) девонининг барча ходимлари истеъфога чиқди.

НАТО раҳбари тинчлик таклифларига қараганда қуролга кўпроқ урғу берди

Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.

Гвинеяда уч кунлик мотам эълон қилинди

Бош вазир Бах Ури бошчилигидаги делегация воқеа жойида тергов олиб бориш учун Нзерекорага борди.