Mtavari телеканалининг хабарига кўра, куч ишлатар тузилмалар собиқ президент Михаил Саакашвили томонидан асос солинган “Бирликдаги миллий ҳаракат” партиясининг штабларидан бирига, “Ўзгаришлар учун коалицияси” офиси ҳамда “Дроа” партияси офисига бостириб кирган ва тинтув билан борган.
Қўлга олинганлар орасида журналист ва “Ўзгаришлар учун” коалицияси етакчиларидан бири Ника Гварамия бор. Мtavari телеканали унинг қаттиқ қўлга олиниши акс этган лавҳаларни намойиш этди.
Мухолифатдаги “Лело” партияси депутати коалициянинг икки аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилди. “Эхо Кавказа” нашри эса “Ўзгаришлар учун” коалициясининг яна бир аъзоси Гела Хасая ҳам қўлга олинганини хабар қилди.
28 ноябрдан бери минглаб грузияликлар Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар тўхтатилишига қарши норозилик намойишларига чиқмоқда. Музокараларни тўхтатиш ҳақидаги баёнотни мамлакат бош вазири ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси аъзоси Ираклий Кобахидзе эълон қилган эди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва жисмоний куч ишлатмоқда. Намойишларда 240 дан ортиқ киши қўлга олинган.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.