Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) Усмоновни ташкилот президенти лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор 1 декабрь куни эълон қилингани, у «федерациянинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида» ўз ихтиёри билан ўз лавозимини тарк этганини маълум қилди. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган овоз беришда FIE президенти этиб сайланган, унинг номзодини 120 делегат қўллаб-қувватлаган. Унинг асосий рақиби, Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг атиги 26 та овоз олди.
Усмоновнинг FIE президенти этиб тайинланиши Украина қиличбозлик федерацияси (ФФУ) томонидан танқид қилинди. Ташкилот 100 дан ортиқ миллий федерацияларга тадбиркорни қўллаб-қувватлаш хатлари олдиндан ёзилгани, овоз бериш жойи сифатида Усмоновнинг ватани – Ўзбекистон танланганини таъкидлади. ФФУ уни тайинлаш қарори «олдиндан ёзилган сценарий» асосида қабул қилинган деб ҳисоблайди.
Алишер Усмонов 2008 йилдан 2022 йил мартигача Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ва ҳомийси бўлган ва халқаро санкцияларга учрагач, ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлган. Шу вақтдан бошлаб Эммануэл Катсиадакис вақтинчалик асосда FIE раҳбари вазифасини бажарди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.