Полиция ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигидан кунига 160 кишини тарк этишмоқда. Россия Ички ишлар вазирлигида ҳар ой камида 3 минг киши полицияни тарк этади, кадрлар етишмаслиги деярли 20% ни ташкил этади, деди истеъфодаги полиция генерал-майори, ташқи ва мудофаа сиёсати кенгаши аъзоси Владимир Ворожцов.
«Ички ишлар вазирлигидан ҳар ойда 3 мингдан 5 минггача ходим хизматдан кетмоқда. Бу эса аслида бутун бир вилоят бошқармасининг таркибига тенг. Кетганларнинг ўрни қисман тўлдирилади, янги одамлар келади, лекин шуни тушуниш керакки, кетаётганлар - тажрибали, билимдон, маълумотли ва малакали мутахассислар, келаётганлар эса кўпинча энг сара кадрлар эмас,» - деди Ворожтсов.
Унинг айтишича, Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда. Полиция генерали бунинг сабаби сифатида моддий таъминотнинг етарли эмаслигини кўрсатди.
«Бу ходимларни моддий ва пул билан таъминлашда аниқ кечикишдир. Ички ишлар органлари ходимлари жуда кам маош олишлари аниқ», - деди у.
Ўтган ҳафта вазирликнинг расмий вакили Ирина Волк бу муаммони эълон қилди. Унинг маълумотларига кўра, ички ишлар органларида кадрлар етишмовчилиги 173 мингдан ортиқ кишини, яъни ходимларнинг деярли 19 фоизини ташкил қилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.