АҚШ Давлат департаментининг Энергетика ресурслари бюроси Қозоғистон Миллий геология хизмати (МГХ) ва "Тау-Кен Самрук" тоғ-кон компанияси билан Орол денгизи минтақасида литий конларини қидириш ишларини молиялаштириш учун ҳамкорлик ўрнатди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида МГХ раиси Эрлан Галиев маълум қилди ва ҳамкорлик меморандумида Шарқий Қозоғистоннинг Қалба-Нарим ҳудудида нодир металларни ўрганиш бўйича ҳам режалар борлигини таъкидлади.
Америка томони ушбу ташаббусларни молиялаштирмоқда, бу эса Қозоғистон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик янада чуқурлашаётганидан далолат беради. 2025 йилда АҚШ, Франция, Германия ва Финляндия мутахассислари Қозоғистон МГХда аудит ўтказади, Британия Геология хизмати (BGS) эса мамлакатга бир нечта миссияларини жўнатади. Бундан ташқари, Британия ҳукумати Қозоғистон ер ости бойликларини ўрганишнинг аниқлигини ошириш имконини берувчи маълумотнома-геологик маълумотлар базасини яратиш учун грант ажратди.
Франциянинг BRGM геология хизмати қозоғистонлик мутахассислар учун масофадан зондлаш, геокимё, башоратли хариталаш ва тоғ-кон чиқиндиларини бошқариш бўйича семинарлар ўтказади.
“Тау-Кен Самрук” компанияси «Самрук-Казина» давлат фондининг шўба корхонаси ҳисобланади. 2023 йил охирида Орол денгизи яқинидаги шўр кўлларда литий излаш ишларини бошлаган. Лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 400 минг евро миқдоридаги гранти ҳисобидан молиялаштирилади ва икки йилга мўлжалланган.
Литий электромобиль аккумуляторлари, шамол турбиналари ва қуёш панелларини ишлаб чиқаришда асосий материал ҳисобланади. У смартфонлар, аэрокосмик ва мудофаа тизимларида ҳам қўлланилади.
Ноёб тупроқ элементлари ва нодир металларга жаҳон талаби ортиб бораётган бир шароитда Қозоғистон сўнгги йилларда етакчи ўнта давлатдан бирига айланди. Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Қозоғистон билан ресурс бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, яшил энергияга глобал ўтишда республиканинг ролини кучайтириш чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.