Қашқадарё ҳокими янги режаларни тақдимот қилди

Қашқадарё ҳокими янги режаларни тақдимот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм каби барча етакчи соҳалар бўйича Қашқадарёнинг салоҳияти юқори. Йил бошидан буён вилоятда 2 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган. 565 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиб, 90 минг одам камбағалликдан чиқарилган. Йил якунигача ялпи ҳудудий маҳсулот 6 фоиздан зиёд ўсиши, экспорт 555 миллион долларга етиши кутилмоқда.

Вилоят салоҳияти тўла ишга солинса, натижалар бундан анча кўп бўлади. Йиғилишда шу борадаги қўшимча имкониятлар, янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Қашқадарё ҳокими янги режаларни тақдимот қилди

Аввало, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи устувор бўлади. Кейинги йилдан Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади. Бу борада хорижий инвесторлар иштирокида 16 та йирик лойиҳа шакллантирилган.

Мисол учун, Ғузор, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида 300 гектарда замонавий боғ барпо этилади. Унда йилига қўшимча 4 минг тонна мева етиштирилиб, 600 та иш ўрни яратилади. Кўкдала, Чироқчи, Шаҳрисабз, Косон ва Нишон туманлари ҳудудида қовун ва органик сабзавотлар етиштириш кенгайтирилади. Тарвуз концентранти тайёрлаш, шок усулида музлатиш ва сублимацион қуритиш йўлга қўйилади.

Вилоятда чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида урғу берилади. Минтақа ва Европа давлатларидан 62 минг бош қўй, қарийб 10 минг бош қорамол олиб келиниб, аҳоли ва чорвачилик хўжаликлари билан кооперация асосида боқилади. Қарши ва Қамашида 1 минг бошли чорвачилик кластери, 1 миллион бошли паррандачилик фабрикаси ташкил этилади.

Пахтачиликда тайёр маҳсулотлар улушини кўпайтириш мақсадида 233 миллион долларлик 5 та тўқимачилик корхонаси ишга туширилади. Натижада мато ишлаб чиқариш қуввати 51 фоизга кўтарилади.

Шаҳрисабздаги Мираки ва Қамашидаги Майданак қишлоқлари, Миришкор туманидаги «Ачинкўл» ва «Сечанкўл» атрофида туризм жадал ривожланмоқда. Шу каби масканларга 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 200 дан зиёд меҳмон уйлари ва мингта савдо шохобчаси ташкил этиш режалаштирилган. Уларда 5 минг киши ишли бўлади.

Тадбиркорлар вилоятдаги 147 та норуда қазилма конлари негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таклиф қилаяпти. Бунга 209 миллион доллар инвестиция киритилади, конлар босқичма-босқич аукционга чиқарилади.

Президент фармонига мувофиқ, шу йил 1 ноябрдан юртимизда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури бошланди. Қашқадарёдаги 6 та йирик корхона бу хайрли ишга ҳисса қўшиб, кейинги йил 10 мингдан зиёд фуқарони камбағалликдан чиқариш ташаббусини билдирган. Бундан ташқари, банклар иштирокида 86 та драйвер лойиҳани ва 33 мингта микролойиҳани ишга тушириб, яна 70 минг инсонни даромадли қилиш кўзда тутилган. Булар орқали вилоятда камбағаллик даражаси ҳозирги 8,6 фоиздан 6,5 фоизга пасаяди.

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими шу каби режаларни тақдимот қилди. Жумладан, келгуси йилда 3 миллиард 500 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 300 минг иш ўрни яратиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари бугунги кўрсаткичлар вилоят имкониятларига мос эмаслигини таъкидлаб, натижадорликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Ташаббускорлар билан ишлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида яна 300 миллион долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим.

Руслар митингга чиқди

"Бироқ биз доимо: "Сизлар учун пул йўқ", деган гапни эшитамиз".

Олимлар ядро қишидан омон чиқа оладиган бешта давлатни санаб ўтишди

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Соломон ороллари аҳолиси омон қолиши мумкин.

Роналду жаҳон рекордини ўрнатди

39 ёшли Криштиану Роналду ажойиб натижаларни кўрсатмоқда.

Москва Украина учун тинчлик шартларини эълон қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги можарони фақат қонуний кучга эга бўлган келишувлар тузилиши билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

Долларнинг янги қиймати эълон қилинди​​​​​​​

АҚШ доллари курси 8,09 сўмга ошиб, 12 975,09 сўм этиб белгиланди.

Буюк Британияда қизил огоҳлантириш эълон қилинди

Шунингдек, жароҳат ва ўлим хавфи туфайли бир қатор сариқ огоҳлантиришлар берилди.

"Мен қайтиб келганимда, қизим мени таний олмади. У ҳайратда қолди, чунки у она деб аташ мумкин бўлган кимсани топганди"

Озод этилган фаластинлик журналист Исроил қамоқхонасидаги ҳибсни сўзлаб берди.

Европа Украинадаги можаро тугаганидан кейин янги таҳдидни башорат қилди

Бу ҳақда Реутерс хабар бермоқда .

Қозоғистон Россияга дипломатик нота йўллади

Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Озарбайжон жавоб қайтарди

Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.

Роналду ва Мессидан ҳам 12 баравар бойроқ футболчи ҳақида эшитганмисиз?

Лионел Месси ва Криштиану Роналду катта бойлик тўплаган бўлса-да, иккаласининг ҳам бойлиги бу футболчиникига яқин ҳам келолмайди.

Тезкор! Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам ошади

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли: • 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади

Озарбайжон самолётига ким ўқ узгани аниқланди

Нашрнинг ёзишича, самолёт аввалроқ Сурияда жойлашган ва воқеадан бир муддат олдин Кавказга етказилган Пантсир С-1 ракета ташувчисидан урилган.

Кабул Дўсовнинг жазоси оғирлаштирилди: у озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Россия давлат телевидениеси бошловчиси Москванинг Лондонни сув остида қолдиришини ваъда қилди

Россия давлат телевидениеси бошловчиси ва президент Владимир Путиннинг иттифоқчиси давлат телевидениесида Буюк Британияга хавфли огоҳлантириш берди.

Йил охиригача Путин пулсиз қолади

Путин ишлаб чиқариш иқтисодиётини каннибализация қилмоқда.

Сингапур “3-жаҳон уруши” ҳақида огоҳлантирди

Сингапур бош вазири АҚШ ва Хитой дунёнинг қолган қисмини тараф олишга мажбурласа, “3-жаҳон уруши” ҳақида огоҳлантирди.

7 октябрда ҲАМАС биринчи ҳужум қилмаганда, Исроил ҳужум қилмоқчи эди

Ал-Қассом Бригадалари Ҳарбий Кенгаши аъзоси Иззиддин Ал-Ҳаддод Жазира телеканалининг “The Hidden More” ҳужжатли филмида 7-октябр воқеалари ҳақида қизиқарли баёнотлар берди.

Ғазо аҳолиси уйларини қайта тикламоқда

Ғазоликлар аллақачон ўз уй ва маҳаллаларини қайта тиклашга киришишган.

Хитойнинг Шэньян шаҳридаги озиқ-овқат бозорида портлаш юз берди — маҳаллий ОАВ

Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Сурхондарёда Тико уриб юборган пиёда вафот этди

Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

АҚШ марказий разведка бошқармаси CОВИД-19 вируси Ухан лабораториясидан сизиб чиққан деган версияни афзал кўради

Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.

Қирғизистонда масжидда ёнғин чиқди

Текширув давомида ёнғин электр иситгичининг қисқа туташуви сабабли келиб чиққани аниқланган. Ёнғин масжиднинг ошхона қисмида юзага келган

КХДР сув ости стратегик қанотли ракета синовини ўтказди

Пхенян “урушнинг олдини олувчи воситаларни” яхшилашда давом этади.

Ҳакан Фидан: Туркия, Сурия ва Ироқ террорчиларни биргаликда йўқ қилишлари керак

Туркия, Сурия ва Ироқ террорчиларни биргаликда йўқ қилишлари керак.

Лукашенко: Ғарбдаги экстремистлар Беларусга киришга тайёрланмоқда

Ғарб экстремистлари 2030-йилгача Беларусга бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Қўқонда талаба қиз ўзини 3-қаватдан ташлаб юборди

Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Нигериядан Вашингтонга учаётган самолёт фавқулодда қўнди

Самолёти бортида 245 нафар йўловчи, 8 нафар борт кузатувчиси ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган.

АҚШда ижтимоий тармоқ орқали Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

Бу ҳақда Lenta.ru ҳабар берди.

Марказий разведка бошқармаси Вухандаги лабораториядан COVID-19 вируси сизиб чиққанини эълон қилди

Бу ҳақда The New York Times хабар берди .

Берлинда юз мингга яқин одам АфДга қарши намойишга чиқди

Бу ҳақда Билд хабар бермоқда .

Трамп АҚШнинг кенгайишига рухсат берди

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Ҳиндистон дунёдаги энг катта дата-марказни қуришни бошлади

Ҳиндистон жаҳонда дата-марказлар бўйича етакчи бўлишга ҳозирланмоқда, дейилади Bloomberg хабарида.

Трампнинг Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

АҚШда Доналд Трампга қарашли бўлган Ferrari F430 Coupe икки ўринли автомобили 16 февралдан 9 мартга қадар давом этадиган кимошди савдосига қўйилди.

Бой инсонлар учун «қиёмат бункери» қурилади

АҚШда учинчи жаҳон уруши чиққан тақдирда «элита яшириши» учун «қиёмат бункери» қурилади.

Россия мактаблари болаларни қурол отишга ўргатмоқда

Россия мактаблари "Кремль ғояларини тарғиб қилиш"га кўпроқ вақт ажратгани сабабли болаларни қурол отишга ўргатишни бошлади.