Хитой Савдо вазирлиги 3 декабрь куни АҚШга бир қатор икки мақсадли материаллар, жумладан, галий, германий, сурма ва аниқланмаган ўта қаттиқ материалларни етказиб бериш тўлиқ тақиқланганини эълон қилди. Ушбу хом ашёлар яримўтказгичлар, аккумуляторлар, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришда, шунингдек, мудофаа ва юқори технологияли саноатда қўлланилади.
Хитой, шунингдек, электромобиллар ва атом энергетикасида ишлатиладиган графит экспорти устидан назоратни кучайтирди. Барча графит материаллари энди охирги фойдаланувчи томонидан қаттиқ синовдан ўтказилиши керак.
Ушбу чора-тадбирлар 2 декабрь куни яримўтказгич саноати билан боғлиқ бўлган 140 Хитой компаниясига таъсир кўрсатган АҚШ санкцияларининг янги босқичига жавоб сифатида кўрилмоқда. Пекин Вашингтоннинг ҳаракатларини "миллий хавфсизликка таҳдид" деб атади ва Америка томонига расмий баёнот берди.
Хитой тақиқлари жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жаҳонда галлийнинг 98, германийнинг 60 ва сурманинг 48 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. 2023 йилда АҚШ Хитойдан галлийнинг 53 фоизи ва германийнинг 54 фоизини импорт қилди, бироқ биринчи чекловлардан сўнг импорт бутунлай тўхтади. АҚШ Геологик хизматининг ҳисоб-китобларига кўра, тақиқ Америка иқтисодиётига 3,4 миллиард доллар зарар келтиради.
Ўтган давр мобайнида стратегик материаллар нархи кескин ошди. Июль ойида галлий ва германий экспортига қўйилган чекловлардан сўнг Европада уларнинг нархи деярли икки баравар ошди. Худди шундай ҳолат сурма билан ҳам содир бўлди: унинг нархи 2024 йил августдаги чекловлардан кейин 200 фоиздан кўпроққа ошди.
АҚШ галлийни тўлиқ, германийнинг эса ярмини импорт қилади. Ушбу материаллар цинк, қўрғошин ёки боксит қазиб олишга ихтисослашган фабрикаларда қўшимча маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилади. Уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш юқори харажатлар билан боғлиқ бўлиб, бу Хитойни бозор етакчисига айлантиради.
Сурма ўқ-дорилар, батареялар, оптик ва фотоэлектрик ускуналар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Унинг АҚШда ишлаб чиқарилиши 2001 йилда тўхтатилган ва талабнинг 82 фоизи, асосан Хитойдан импорт қилинган. Бироқ 2024 йил октябрь ойида Хитойдан АҚШга сурма етказиб бериш 97 фоизга камайди.
Хитой тақиқи АҚШ санкцияларига жавобан кенгроқ босим стратегиясининг бир қисми бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, Пекин эҳтимолий музокаралар олдидан ўз позициясини мустаҳкамлашга интилмоқда ва янги чекловларга мослашмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади