Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездлари қатнай бошлагани ҳақида маълумотлар қизғин тарқалмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ижтимоий тармоқда шу мазмунда тарқалган хабарларни рад этди.
Аммо шуни таъкидлаш керакки, Бухоро – Урганч – Хива темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини якунлаш доирасида битта юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поезди синовдан ўтказилди. Ушбу босқич янги маршрутни синовдан ўтказиш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисмидир.
Биз барча ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини бундай турдаги маълумотларни олиш ва тарқатишда эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Жорий маълумотларни олиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий саҳифаларида янгиликларни кузатиб боришни тавсия этамиз,- дейилади хабарда.
Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.