Колумбия Исроилга кўмир экспортини «расман» тўхтатди

Колумбия Исроилга кўмир экспортини «расман» тўхтатди

Колумбия ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумлари туфайли кўмир экспортини тўхтатишга «расман» қарор қилганини айтди.

Тегишли фармонни Колумбия президенти Густаво Петро ижтимоий тармоқда эълон қилди.

«Улар фаластинлик болаларни ўлдириш учун Колумбия кўмиридан бомба ясайдилар», деди давлат раҳбари.

Исроилга кўмир экспорт қилишни тақиқловчи фармон Президент, Ташқи ишлар вазири ва Молия, кон ва савдо вазирлари томонидан имзоланган.

Қайд этилишича, фармон расмий газетада эълон қилинганидан беш кун ўтгач кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!