Клублар ўртасидаги ЖЧнинг янги формати эълон қилинди

Клублар ўртасидаги ЖЧнинг янги формати эълон қилинди

ФИФА расмий сайтида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги форматини тақдим қилди. Янгилик 2025 йилдан кучга киради.

Энди мусобақада 32 та жамоа иштирок этади (илгари 7 та эди). Улар ҳар бирида 4 та жамоадан иборат 8 та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир клуб гуруҳ босқичида 3 тадан ўйин ўтказади. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши ўринни эгаллаган жамоалар турнирнинг 1/8 финал босқичига йўл олади.

2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда 15 июндан 13 июлга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!