Бугунги кунда жаҳон миқёсида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш ва жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.
Ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши, аввало, фуқаролик жамияти институтларининг эркин ва самарали фаолият юритиши билан боғлиқ. Янги Ўзбекистон шароитида бу йўналишда олиб борилаётган сиёсат ННТлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувидаги ролини оширишга қаратилган.
Куни кеча Қонунчилик палатаси мажлисида “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиниб, қабул қилиниши айнан шу мақсадни кўзлайди.
Мазкур қонун лойиҳаси доирасида давлат органлари мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Бу ўзгартириш ННТларнинг эркин фаолият юритишига кафолат яратиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Яна бир муҳим томони шундаки, қонун лойиҳасида жамоатчилик назорати доирасида тайёрланган якуний ҳужжатларни давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқиш механизми ҳам белгиланмоқда.
Бу эса давлат бошқарувининг очиқлигини таъминлашга ва фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, жамоатчилик назорати натижалари асосида тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқмаслик мансабдор шахслар учун жавобгарликни назарда тутади.
Ушбу қонун лойиҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартибини енгиллаштириш назарда тутилган.
Шунингдек, рўйхатдан ўтмаган рамзий белгилардан фойдаланиш, ҳисобот бериш ва тадбирлар ташкил этиш тартибидаги чекловларни юмшатиш ҳам кўзда тутилмоқда. Бу эса ННТларнинг фаолиятини янада осонлаштириш ва уларнинг самарали ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
Ушбу ташаббус фуқаролик жамияти институтларини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг мазкур қонун лойиҳасини илгари суриши партиянинг демократик ислоҳотлардаги фаол иштирокини кўрсатибгина қолмай, балки унинг сайловолди дастурида белгиланган мақсадларга мувофиқ амалга оширилаётганини ҳам тасдиқлайди.
Шунингдек, бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари учун янги имкониятлар яратиши, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Натижада, давлат ва жамоатчилик ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилиб, демократик институтларнинг роли янада ошади.
Бу каби ташаббуслар фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг изчил давом этишига асос яратади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.