KFC ресторанлар тармоғига берилган ҳалол сертификати бекор қилинди

KFC ресторанлар тармоғига берилган ҳалол сертификати бекор қилинди

KFC ресторанлар тармоғига эгалик қилувчи «The Caspian International Restaurants Company»га берилган ҳалол сертификати ўз кучини йўқотди, дея хабар бермоқда Azan.kz.

Қайд этилишича, компания авваллари Россиянинг ҳалол стандартига амал қилувчи “Белая птица” фабрикасининг маҳсулотларидан фойдаланиб келган. Бироқ охирги пайтда “Белая птица” буюртмаларни тўлиқ етказиб беришга қийналгани сабабли KFC ресторанлари учун бошқа – ҳалол стандартларига амал қилмайдиган парранда фабрикаларидан олинган маҳсулотлардан ҳам фойдаланиш бошланган.

Шу муносабат билан «The Caspian International Restaurants Company» ҳалол стандартига тўлиқ амал қилишни бошламагунга қадар унга берилган ҳалол сертификати ҳақиқий эмас деб ҳисобланадиган бўлди. 

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!