Кенияда коронавируснинг жуда тажовузкор 16 та янги штамми аниқланди

Кенияда коронавируснинг жуда тажовузкор 16 та янги штамми аниқланди

Кениянинг жануби-шарқида дунёнинг бошқа жойларида ҳали топилмаган коронавируснинг 16 та штамми аниқланди. Бу ҳақда "East African" газетаси Кения институти мутахассисларига таяниб хабар бермоқда.

Тадқиқотчилардан бири Чарлз Аготининг таъкидлашича, янги штаммларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар тез тарқалиши мумкин ва касалликнинг дастлабки босқичида юқтирган одамда уларни аниқлаш жуда қийин.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, Таита округида 2020 йил охирида янги штаммлар топилган. Улар яқинда Жанубий Африка Республикаси ва Буюк Британияда топилган коронавирусларнинг хавфли турларидан генетик жиҳатдан фарқ қилади. Шу билан бирга, янги топилган тўртта штамм анча тажовузкор. 

Шу боис олимлар мамлакат коронавирус тарқалишининг портловчи сценарийсига дуч келиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Кенияда 98 432 киши коронавирус билан зарарланган. Ушбу инфекция оқибатлари туфайли 1716 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ, мутахассислар чарчоқ ва ҳолсизлик, бош, мушак ёки бўғимларда оғриқ ҳам коронавирус аломатлари бўлиши мумкинлигини айтиб ўтишган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!