Кекса сенаторлар билан Янги Ўзбекистонни қурса бўлади(ми?)

Кекса сенаторлар билан Янги Ўзбекистонни қурса бўлади(ми?)

Бугун биз ижтимоий тармоқларда Сенатга сайланган сенаторларнинг катта қисмини ёшлар эмас, балки ёши улуғ инсонлар ташкил этгани қизғин мунозараларга сабаб бўлганини кўрмоқдамиз. 

Aммо, жаҳон амалиётида, хусусан,  Европа Парламентларининг ҳам юқори палатаси катта ҳаётий тажрибага эга ва жиддий ютуқларга эришган, малакали сиёсатчилардан иборат бўлади.

Биламизки, ёши улуғ авлод вакиллари ҳаракатчан, ёш ва динамик авлоддан айнан шу жиҳатлари билан фарқ қилади.

Қувонарлиси, бугун сайланган Сенаторлар орасида аввалги сингари туман ҳокимлари эмас, балки Ўзбекистон Қаҳрамонлари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари  раҳбарлари, халқ шоирлари ва ёзувчилари, фан докторлари, академиклар,  нодавлат ташкилотлар раҳбарлари борлигидир. Бу катта ўзгаришдан далолатдир. Шунингдек, уларнинг сал кам 30 фоизи аёллардан иборат.

Демак, Парламентнинг қуйи палатаси ҳаракатчан, қизиқувчан ёш авлоддан иборат бўлса, юқори палата аксинча, ёши улуғ инсонлардан ташкил топиши одатий ҳолдир.

Шу сабабли ҳам, Сенатнинг янги таркиби бизга "ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизими"нинг  қандай ишлашини қўрсатади.

Шерзодхон Қудратходжаев, МСК аъзоси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!