ЖССТ маймунчечак эпидемияси бўйича фавқулодда қўмитани чақирмоқчи

ЖССТ маймунчечак эпидемияси бўйича фавқулодда қўмитани чақирмоқчи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечак эпидемиясининг халқаро аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш учун фавқулодда қўмитани чақирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters. Учрашув келаси ҳафта пайшанба, 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг айтишича, ҳозирда касалликнинг тасдиқланган 1,6 минг ҳолати маълум. Бундан ташқари, йил бошидан буён 39 та давлатда 1,5 мингта инфекцияга шубҳа қилинган ҳолатлар ва 72 кишининг ўлим ҳолати қайд этилган.

“Маймунчечак эпидемияси ғайриоддий ва ташвишли. Шу сабабли, мен келаси ҳафтада халқаро соғлиқни сақлаш қоидаларига мувофиқ фавқулодда қўмитани чақириб, ушбу эпидемия фавқулодда ҳолат эканлигини баҳолашга қарор қилдим”, деди Гебрейесус.

Фавқулодда вазиятлар қўмитасини чақириш БМТ агентлиги томонидан эълон қилинган энг юқори огоҳлантириш даражаси бўлиб, ҳозиргача фақат CОВИД-19 пандемияси ва полиомиелитга нисбатан қўлланилган.

Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, жавоб чораларини кучайтириш ҳақида ўйлаш вақти келди, чунки вирус ғайриоддий ҳаракат қилмоқда, кўпроқ мамлакатлар зарар кўрмоқда ва халқаро мувофиқлаштиришга эҳтиёж бор.

Ташкилотнинг таъкидлашича, "улар вазият назоратдан чиқмагунча кутишни хоҳламайдилар".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!