Жоржина Роналдунинг фаолиятини қачон якунлашини айтди

Жоржина Роналдунинг фаолиятини қачон якунлашини айтди

"Ал Насср" ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналдунинг севган қизи Жоржина Родригес футболчининг фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди.

Родригес Париждаги модалар ҳафталиги тадбирига борди. У ерда эса ундан Роналдунинг фаолиятини эҳтимолий якунлаши ҳақида сўрашди.

"Яна бир йил. Шу билан бўлди. Балки икки йилдир, билмайман", — дея жавоб берди Родригес.

39 ёшли португалиялик "Ал Насср"да ўтган йилнинг январидан бери ўйнайди. У жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 11та ассист қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!