Жиззахлик аёл турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка учради

Жиззахлик аёл турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка учради

Арнасой тумани, Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аёл А.Г. турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди. 

Ушбу ҳолат Арнасой тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан аниқланиб, жабрланган аёлга “Ҳимоя ордери” берилди. 

Шунинг билан бирга соҳа ходими ҳамда масъул ташкилот вакиллари иштирокида мазкур оилани яраштириш чоралари кўрилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!