Жиззахда муқаддам судланган 34 ёшли аёл ўз уйида пичоқланди

Жиззахда муқаддам судланган 34 ёшли аёл ўз уйида пичоқланди

Жорий йилнинг 10 июнь куни вақтинча Жиззах шаҳар Ш.Рашидов туманида яшовчи 26 ёшли Ў.М таниши муқаддам судланган 34 ёшли М.К. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал туфайли уни пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, М.К. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.М қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!