Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида суд ижро варақалари асосида 925 миллион солиқ қарзи ундирилди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида суд ижро варақалари асосида 925 миллион солиқ қарзи ундирилди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги «Мирзачўл транс» масъулияти чекланган жамияти давлат солиқ инспекциясининг эслатишларига қарамай солиқларни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида йилнинг биринчи ярмидаги қарздорлиги 86 миллион 566 минг сўмдан ортиқни ташкил этган. Бу қарздорлик суд ҳужжатлари асосида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан тўлиқ ундириб олинди, деб ёзади ЎзА.

Тумандаги «Ҳумоюнбек бизнес инвест», «Мирзачўл Пилла» масъулияти чекланган жамиятлари, «Қаҳрамон Расул ота» фермер хўжалигининг солиқлардан қарздорлигини ундиришда ҳам шундай чора қўлланилди.

Ҳозиргача солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан чиқарилган суд ижро варақалари бўйича тумандаги 88 субъектдан 925 миллион сўмдан ортиқ қарз тўлиқ ундирилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 291 нафар жисмоний шахснинг 131 миллион 399 минг сўмлик солиқдан қарзлари ҳам суд ҳужжатлари асосида тўлиқ ундириб олинди.

«Солиқ қарздорлигини суд орқали ундириш бизга ҳам солиқ тўловчига ҳам қўшимча вақт, расмиятчилик талаб қиладиган иш, — дейди туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зафар Сайидов. — Шунинг учун ушбу сўнгги чорани қўллашдан олдин тадбиркорлар, аҳоли ўртасида тушунтириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борамиз. Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида 5 мингдан зиёд суҳбат, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказдик. Ўтказилаётган тарғибот тадбирлари солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, қарздорликларнинг камайишига хизмат қилади».

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!