ЖЧ-2018. Уругвай Салоҳсиз Мисрни қийинчилик билан мағлуб этди (видео)

ЖЧ-2018. Уругвай Салоҳсиз Мисрни қийинчилик билан мағлуб этди (видео)

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Миср ҳамда Уругвай ўртасидаги ўйин якунига етди.

Миср устози Эктор Купер Муҳаммад Салоҳни майдонга туширмади ва бу Африка қитъаси вакилига қимматга тушди. Боиси Миср термасида ўйин давомида вазиятлардан фойдалана оладиган футболчи етишмади.

Уругвай ўйин охиригача кўплаб вазиятлар уюштирди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида стандарт вазиятдан киритилди. Бурчакдан етказилган тўпни Хименес боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Уругвай Салоҳсиз Мисрни кичик ҳисобда мағлуб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!