Жазоир Ғазога қўшин юборишга тайёр

Жазоир Ғазога қўшин юборишга тайёр

7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этаётган Жазоир президенти Абделмаджид Теббуннинг айтишича, Жазоир армияси Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегаралар очилиши биланоқ ҳаракат қилишга тайёр.

Жазоирнинг шимоли-шарқидаги Константин шаҳрида сайловолди кампаниясининг тўртинчи кунида сўзга чиққан Теббун: «Биз Фаластинни, айниқса Ғазони ҳеч қачон тарк этмаймиз. Аллоҳга қасамки, агар бизга рухсат берилса ва Миср ва Ғазо ўртасидаги чегаралар очилса, биз ҳаракат қила оламиз».

Шунингдек, у шундай деб таъкидлади: «Мен ваъда берганман, чегаралар очиб, юк машиналаримиз кириши биланоқ армия тайёр бўлади. 20 кун ичида биз учта касалхона қурамиз, юзлаб шифокорларни юборамиз ва сионистлар томонидан вайрон қилинган барча нарсаларни қайта тиклашга ёрдам берамиз».

❕ Жазоир президенти бир неча бор Фаластин масаласини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб, буни «муқаддас мақсад» деб атаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!