Жанубий Кореяда масжидлар очилди

Жанубий Кореяда масжидлар очилди

Чоршанба куни Жанубий Кореяда бир нечта масжидлар очилди. Расмийлар мамлакатда коронавирус ҳолатлари камайганидан сўнг бунга рухсат беришган.

«Биз ҳали ҳам коронавируснинг тарқалишидан хавотирдамиз, шунинг учун кейинги 10 кунда бу ерга келганлар фақат масжид биносидан ташқарида ибодат қилишлари мумкин бўлади», дейди Корея мусулмонлари федерациясининг бош имоми Абдураҳмон Ли Жу-Хва.

«Агар барчаси яхши бўлса, биз Ийд байрамини ҳам ўтказа оламиз», деди Ли.

Жанубий Корея Мусулмонлар Федерация мамлакатдаги мусулмонлар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун диний муассасаларида жума намозларини тақиқлаганди. Бироқ, 4 май куни доимий назорат қилинган ҳолда масжидлар жума ва таровеҳ намозлари учун қайта очилиши эълон қилинди. Ҳозирги кунда Жанубий Кореянинг 150 000 нафар фуқароси мусулмон ҳисобланади. Улар умумий аҳолининг 0,3 фоизини ташкил қилади.

«Сеул марказий масжидига ва мамлакатдаги бошқа масжидларга келган барча мусулмонлар CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун қўлларини тозалаш воситаларидан фойдаланиш, юз ниқобларини тақиш ва исмларини рўйхатига киритиш каби қоидаларга риоя қилишлари керак», дейилади хабарда. Шунингдек, ибодат пайтида вирус тарқалишини олдини олиш учун мусулмонлар бир-биридан камида бир метр масофа узоқликда бўлишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!