Жанубий Корея янгича қурол яратмоқчи: буниси умуман бошқача

Жанубий Корея янгича қурол яратмоқчи: буниси умуман бошқача

Жанубий Корея яқинда ҳайвонлар, илонлар ва ҳашаротларга тақлид қилувчи жанговар роботларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, олимлар уларни яратишда биомиметика деб аталадиган технологияни қўллаш ниятида.

Унинг ёрдамида қурилма жонзотларга хос бўлган ҳаракатларни такрорлайди.

Yonhap агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, бу роботлардан келажакда мамлакат қуролли кучларида, разведка ва қидирув-қутқарув ишларида фойдаланиш мумкин бўлар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!