Жаҳоннинг энг кучли "Android"-смартфонлари номи эълон қилинди

Жаҳоннинг энг кучли "Android"-смартфонлари номи эълон қилинди

Машҳур "AnTuTu" бенчмарки жамоаси "Android" операцион тизимида ишлайдиган энг кучли смартфонларнинг октябрь ойи рейтингини эълон қилди.

Сентябрь билан таққослаганда, рейтингда сезиларли ўзгаришлар бор. Сентябрда энг кучли ўнталик "Qualcomm Snapdragon 845" процессори ўрнатилган смартфонлар билан банд қилинган эди.

Октябрь рейтингида эса дастлабки уч ўрин "Huawei"нинг 7 нанометрли "Kirin 980" процессорида ишлайдиган "Mate 20" сериясидаги флагман смартфонларига насиб этган.

"Huawei Mate 20" смартфони 311840 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, "Mate 20 Pro" смартфони 307 693 балл билан иккинчи, "Mate 20 X" эса 303112 балл билан учинчи бўлди.

Тўртинчи ўрин яна бир янги қурилма – ўйин ўйнаш учун мўлжалланган "Xiaomi Black Shark Helo"га насиб этди (301 757 балл). Оригинал "Xiaomi Black Shark" эса 293544 балл билан бешинчи бўлди.

Ундан кейинги ўринларда "Meizu 16th" (293544 балл), "OnePlus 6" (292371 балл), "Asus ROG Phone" (291701 балл), "Smartisan R1" (291102 балл) ва "Nubia Z18" (290332 балл) эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, "AnTuTu" ҳар ой "Android" операцион тизимидаги энг кучли смартфонлар ўнталигини алоҳида, "iOS"даги энг сермаҳсул смартфонлар рейтингини алоҳида, шунингдек, амалдаги энг кучли смартфонлар умумий рейтингини алоҳида эълон қилиб боради.

Manba: tuon24.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!