Италия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди

Италия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди

Италия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Луиджи Рива вафот этди.

Собиқ ҳужумчи 79 ёшида вафот этди.

Риванинг юрак хуружига учрагани хабар қилинганди. У касалхонага ётқизилган, аҳволи барқарорлашган. Бироқ, бундан кўп ўтмай, собиқ футболчи учун ҳалокатли бўлган кескинлик юз берди.

Луиджи Рива Италия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, 42 ўйинда 35 та гол урган. Собиқ ҳужумчи клубдаги фаолиятининг асосий қисмини “Кальяри”да ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!