Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилда 25 нафар фаластинликни ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилда 25 нафар фаластинликни ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари 16 апрель куни Ғарбий Соҳил ҳудудида рейд ўтказиб, 25 нафар тинч аҳоли вакилларини ҳибсга олган. Бу ҳақда Anadolu нашри араб манбаларига асосланиб, хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳибсга олинганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор. Уларнинг бир қисми олдин ҳам Исроил кучлари томонидан ҳибсда бўлган.

Ҳибсга олишлар, асосан, Исроил томонидан оккупация қилинган Шарқий Қуддус, Ҳеброн, Байтлаҳм, Қалқиля ва Женинда амалга оширилган. Рейд давомида ўзини шубҳали тутган ҳамма ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар ва собиқ маҳбуслар ишлари бўйича комиссия ҳамда Фаластин асирлари жамиятининг қўшма баёнотига кўра, ҳозирга қадар Исроил кучлари томонидан Ғарбий Соҳилда ҳибсга олинган фаластинликлар сони 8270 нафарга етган. Турли рейдлар чоғида ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари сони эса 468 нафарни ташкил этган.

Халқаро ҳамжамият ҲАМАС мавжуд бўлган Ғазо секторидан фарқли ўлароқ, Ғарбий Соҳилда Исроилга хавф солувчи ҳеч қандай куч йўқлигини таъкидлаб, Тель-Авивни рейдлардан тийилишга чақирган. Исроил расмийлари сўровларга жавоб бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!