Исроил бош вазири армияга Эронга жавоб зарбаси “керакли ишора берадиган”, аммо қурбонларсиз бўлишини буюрди — Тhe Washington Post

Исроил бош вазири армияга Эронга жавоб зарбаси “керакли ишора берадиган”, аммо қурбонларсиз бўлишини буюрди — Тhe Washington Post

Газетага кўра, ҳужум Теҳрондаги бирор объектга зарба ёки киберҳужум кўринишида бўлиши мумкин.

Мақолада қайд этилишича, Исроил раҳбарияти ўз иттифоқчиларини ғазаблантирмайдиган ва Теҳронга қарши иттифоқ тузиш имкониятини йўқ қилмайдиган жавоб чораларини муҳокама қилмоқда. Исроилнинг Channel 13 телеканали эса Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга зарба бериш режаларини ишлаб чиқишни якунлагани ҳақида хабар берди.

"Исроилнинг Эрон ҳужумига жавоб беришдан бошқа иложи йўқ", — дея фикр билдирди мамлакат Мудофаа вазири Йоав Галант.

Аввалроқ АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Исроилни Эронга жавоб қайтармасликка чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!