Ислом цивилизацияси маркази кутубхона ва архив фондида сақланаётган манбалар сони 566 283 тага етди

Ислом цивилизацияси маркази кутубхона ва архив фондида сақланаётган манбалар сони 566 283 тага етди

Ислом цивилизацияси маркази кутубхона ва архив фондида сақланаётган манбалар сони 566 283 тага етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров маълум қилди.

Улар: 2037 дона қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар, 28 028 дона замонавий нашрлар ва 536 218 та электрон ресурсдан иборат.

2024 йилнинг I чораги мобайнида Марказ кутубхона фондига 1380 дона китоблар қабул қилинди. Китоблар қисман харид қилинмоқда ва қисман ҳадя асосида қабул қилинмоқда.

Марказда 1 нафар академик, 5 нафар фан доктори (Dsc), 11 нафар фалсафа доктори (Phd), 21 нафар магистр фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан республика ва хорижий нашрларда 9 та илмий мақола эълон қилинди.

2024 йил 1 чорагида 5 дона (3 та қўлёзма, 2 та тошбосма) китоблар қайта таъмирланиб, муқовалари тикланди.

Марказ ташкилотчи ва ҳамкор сифатида 10 та халқаро тадбир ва учрашувларни ўтказди. Хусусан, 2 та онлайн учрашув, 2 та давра суҳбати, 6 та хорижий делегациянинг Марказга ташрифи ташкил қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!