Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги учинчи ўринчи учун баҳсда Тожикистон термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес:
— Ўйлайманки, икки жамоа иштирокидаги навбатдаги учрашув ҳам тенг курашларга бой бўлади. Чунки Тожикистон билан кўп ўйинлар ўтказганмиз. Уларда рақобатбардош, ҳужумкор жамоа бор, керак вақтда агрессив бўла олишади ва жуда яхши ҳимояланишади. Бироқ ғалаба қозонишимизга ишончим комил.
Биринчи навбатда оғир учрашувдан сўнг эртанги баҳсга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёрланишимиз, кўпроқ энергия йиғишимиз ва ўйингача тикланишимиз керак.
Ушбу Осиё кубогидан мамнунман. Турнир шуни кўрсатдики, Осиёда футзал даражаси анча ўсган. Ўйлашимча, ОФК ёшлар жамоалари ўртасидаги турнирларга кўпроқ эътибор қаратиши лозим. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати ушбу қитъада футзалнинг янада ривожланишига ёрдам беради.
Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Паирав Воҳидов
— Аввало, Таиландга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ташаккур айтмоқчиман. Ўзбекистон билан ўйинга келсак, бу жамоа билан жуда кўп ўйин ўтказдик. Жамоанинг кучли томонлари ҳақида яхши биламиз. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Футзалчиларимиз учрашувга қадар тикланиши керак. Яхши натижага эришамиз, деб ўйлайман.
Турнир давомида Осиёнинг энг етакчи жамоаларига қарши ўйинлар ўтказдик. Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, урушни тугатиш бўйича музокаралар "Покистоннинг катта ҳиссаси туфайли" давом этмоқда, бироқ АҚШ ва БАА "яна ботқоққа ботиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлишлари" керак.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.