Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган блогер қамалди

Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган блогер қамалди

3 февраль куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Хазорасп тумани суди томонидан блоггер Собиржон Бобониёзов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони манзил колонияда ўтайди.

Хазорасп туманининг Бўстон қишлоғида яшовчи блоггер Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилишда айбланган.

Жиноят иши материалларига кўра, 31 яшар блоггер Telegram ижтимоий тармоғидаги “Блоггерлар бирлашмаси” номли гуруҳга аъзо бўлиб, мазкур гуруҳда Ўзбекистон Республикасининг собиқ президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни ҳақоратловчи ва фаолиятини обрўсизлантирувчи мазмунда тўғридан тўғри видео материаллар эълон қилган.

Ўтган йилнинг 21 апрелидаги суд-лингивистик экспертиза хулосаларига кўра, мазкур материаллар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси президентига суиқасд қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликни ифодалайди.

Айблов хулосасига кўра, блоггер мазкур жиноятларни оғирлаштирувчи, яъни маст ҳолатда такроран содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси 3-қисмига шу йил баҳорида киритилган сўнгги ўзгартиришга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси жиноий қуонучилигидаги мазкур жиноятни содир этганликда айбланган жиззахлик блоггер Валижон Калонов кейинчалик суд тиббиёт экспертизаси томонидан ақлий носоғлом деб топилган. Самарқанд шаҳридаги 1-сонли психатрия шифохонасига мажбурий даволаш учун юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!