Икки ҳафтадан кейин АҚШда фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатиш бошланади

Икки ҳафтадан кейин АҚШда фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатиш бошланади

АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Стивен Мнучин икки ҳафтадан кейин мамлакат фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатиш бошланишини эълон қилди. Ушбу чора коронавируснинг янги тури туфайли юзага келган инқироз муносабати билан қабул қилинди.

"Икки ҳафтадан кейин биринчи тўловлар тўғридан-тўғри солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эълон қилишдан мамнунман", деди вазир журналистлар билан суҳбат чоғида.

Солиқ хизматида ҳисоб маълумотлари бўлмаган фуқаролар уларни сайт орқали топширишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!