Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео юзасидан

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео юзасидан

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 27 март куни тахминан соат 16.00 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида 5 нафар фуқаролар 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.

Жанжал натижасида Э.А. ва Х.А.лар тан жароҳати олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!