II Халқаро мақом санъати анжуманига 80 га яқин давлатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда

II Халқаро мақом санъати анжуманига 80 га яқин давлатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда

Мақом санъати ўзининг жозибаси, бетакрор оҳанги ва мавзу моҳияти билан дунё аҳлини ҳамиша ҳайратлантириб келган.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 27–30 июнь кунлари «II Халқаро мақом санъати анжумани» ўтказилади. Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ вакиллар қатнашиши кутилмоқда.

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация: «Энг яхши мақом ансамбли», «Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси» ва «Энг яхши яккахон хонанда» бўйича баҳоланади, дейилади Туризм қўмитаси маълумотида.

«II Халқаро мақом санъати анжумани» доирасида «Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси ҳам бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!