Ҳоким: "Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор"

Ҳоким: "Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор"

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими ҳозирда мактабларда ёлғончилик ва кўзбўямачилик жуда авж олганини, мактаб директорлари давлат ташкилотларидан мактаб учун ажратилган бюджет пулларини талаб қила олмаслигини айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида Эркинжон Турдимов вилоят мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қониқарли эмаслигини, бунинг учун маъсул бўлган мутасаддиларнинг парвойи фалак эканлигини айтди, дея маълум қилди “Тўғри.уз“.

“Молия бўлимларидан жуда қаттиқ талаб қилиш керак, улар мактабни қишга тайёрлаб бериши лозим. Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор. Ўқитувчиларни кўчага олиб чиқиб ишлатиш бор. Бу билан ҳокимга яхши кўринмайсизлар“ дейди Турдимов анжуманда.

Самарқанд вилояти ҳокими анжуман давомида мактаблардаги компьютерларнинг ўқувчилар томонидан ишлатилмаётгани айтиб, компьютерлар ишлатилиши, бузилиши лозимлигини айтади.

“Мактаблардаги компьютерлар бузилиши керак, чиройли хоналарда текширув келганда ишлатилмасдан. Болалар фойдаланиши керак, лозим!“дейди Турдимов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!