Ҳиндистонда фалокат: камида 18 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда фалокат: камида 18 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шарқида, Ғарбий Бенгалияда енгил автомобил ва тош ортилган юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда бир кун аввал Синхуа хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса шанбага ўтар кечаси Ғарбий Бенгал провинцияси маркази Калкутта шаҳридан 164 километр шимолда жойлашган Надия туманининг Пҳулбари туманида содир бўлган.

Крематорийга кетаётган мотамчилар йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланишди. Жабрланганлар энг яқин шифохонага етказилган.

Дастлабки тергов натижалари шуни кўрсатдики, автоҳалокатга эҳтиётсизлик ва ҳудуддаги қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!