Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаришади

Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаришади

18 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турида Ҳиндистон билан ўйнайди.

Ҳиндистон - Ўзбекистон ўйинини хитойлик Фу Минг бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Жоу Фей ҳамда Жанг Ченг ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида иорданиялик Аҳмад Муҳаммад ишлайди.

Маълумот учун, Фу Минг жорий мавсум жами 2 та учрашувда ишлаган. Иккала учрашув ҳам қитъамизнинг клублар миқёсидаги мусобақаларга тўғри келади: ОЧЛ гуруҳ босқичи саралаш ўйини ҳамда ОЧЛ гуруҳ босқичи. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Шаржа (БАА) - Насаф учрашувида ҳакамлик қилган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 9 марта сариқ карточка, 1 маротаба қизил карточка чиқарган ва 1 бора пенальти белгилаган.

Осиё Кубоги-2023 | 2-тур
18.01.2024 | 19:30 (Тошкент вақти)
ҲИНДИСТОН – ЎЗБEКИСТОН
“Аҳмад бин Али” стадиони, Доҳа
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!