Ҳайдовчи машинада ёлғиз бўлганида тиббий ниқоб тақмаслиги мумкин — Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳайдовчи машинада ёлғиз бўлганида тиббий ниқоб тақмаслиги мумкин —  Тошкент шаҳар ИИББ

Автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган ёлғиз ҳайдовчи ҳаракат давомида тиббий ниқобсиз юриши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, бундай вазиятда автотранспорт воситасида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги лозим. Шунингдек, у ҳаракатни тўхтатган пайти тиббий ниқобни тақиши лозим. 

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси ўрнатган тартиб билан жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз бўлиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу ҳолат автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилаётганди. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг айтишича, автомобилдаги йўловчи ва ҳайдовчиларнинг ҳам жаримага тортилишига аҳолининг карантин тартибига беписанд муносабатда бўлаётгани сабаб бўлганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!