Ҳайдар Фармон IKA Президентлигига қайта сайланди

Ҳайдар Фармон IKA Президентлигига қайта сайланди

Бугун Ашхобод шаҳридаги Спорт меҳмонхонаси мажлислар залида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда 20 га яқин турли масалалар кўриб чиқилди. Конгресс давомида Халқаро Кураш ассоциацияси ва Бошқаруви қўмитасига сайловлар ўтказилди.

Халқаро Кураш ассоциациясини 2014 йилдан бери бошқариб келаётган Ҳайдар Фармон бир овоздан IKA Президентлигига қайта сайланди. Таъкидлаш жоизки, Хайдар Фармон Курашни дунёда ривожлантириш, уни нуфузли спорт ўйинларига киритишда улкан хизматларга эга.

Шунингдек, Конгресс давомида IKA Бошқарув қўмитаси аъзолига қўйидагилар сайланди.

Биринчи вице–президент: Жагдиш Титлер (Индонезия)

Биринчи вице–президент: Адхам Икромов (Узбекистон)

Умумий масалалар бўйича вице–президент: Шерзодхон Кудратхужа (Узб)

Вице–президент – Қитъавий: Жейм Казанова– (PKU-Пан Америка)- DOM

Вице–президент – Қитъавий: Комил Рузиев - ( KCAO- Осиё/Океания) - Узб.

Вице–Президент – Қитъавий: Томас Дункер – (AKU- Африкa)- РСА

Вице–президент – Қитъавий: Мерампи Илиадис - (EKC- Европа)- Греция

Халқаро ҳамкорлик ва ўйинлар бўйича Вице–президент- Зиёвуддин Хожиниезов (Узб)

Бош котиб – Реза Нассири (Эрон)

Техник директор – Рави Капур- (Хиндистон)

Тенглик бўйича аъзо – Цуи Фанг Чанг (Тайпеи)

Спортдаги тинчлик бўйича аъзо – Хенг Сик Бае – (Корея)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!