Ҳабиб Нурмагомедов UFCнинг барча рейтингларидан чиқариб юборилди

Ҳабиб Нурмагомедов UFCнинг барча рейтингларидан чиқариб юборилди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ушбу ташкилотнинг барча рейтингларидан чиқариб ташланди. Бу ҳақда UFC расмий сайтида хабар берилди.

Унга кўра, рейтингининг биринчи поғонасида, вазн тоифасидан қатъи назар, енгил вазн тоифасида чемпион Жон Жонс жой олди. Иккинчи ўринда ўрта вазн тоифасида камар соҳиби Камару Усман, учинчи поғонадан оғир вазн тоифасининг энг яхши вакили Стипе Миочич жойлашди. Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор 15-ўринга жойлашган.

Шунингдек, енгил вазн тоифасида чемпионлик камари вакант деб эълон қилинди. Ушбу ўйналишда рейтингнинг дастлабки учта поғонасидан америкалик спортчилар Дастин Порье, Жастин Гетжи ва бразилиялик Чарлз Оливейра жойлашган.

Ҳабиб Нурмагомедов охирги жангини UFC 254 турнирида Жастин Гетжига қарши ўтказиб ғалаба эришган эди. Баҳс якунига етиши билан спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Ташкилот раҳбари Дана Уайт Ҳабибни бир неча бор спортга қайтаришга ҳаракат қилди. Аммо у 19 март куни ниҳоят фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Нурмагомедов профессионал фаолияти давомида 29 та баҳс ўтказиб барчасида ғалаба эришган. У UFCдаги дебютини 2012 йилда ўтказган эди.

Аввалроқ Нурмагомедов мураббийлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!